Англия премьер-лигасининг 6-туридаги якшанба кунига белгиланган ягона учрашуви ўтказилди.
Унда «Ньюкасл»ни қабул қилган «Брайтон» кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Мезбонларнинг ягона голига учрашувнинг 51-дақиқасида Томер Ҳемед муаллифлик қилди.
АПЛ, 6-тур
Брайтон – Ньюкасл 1:0 (0:0)
Гол: Ҳемед (51).
Брайтон: Райан, Даффи, Зуттнер, Сальтор, Данк, Проппер, Стивенс, Гросс, Кнокерт (Мёрфи, 81), Марч, Ҳемед.
Ньюкасл: Эллиот, Ласселс, Мбемба (Гамес, 83), Йедлин, Кларк, Ритчи, Мерино, Хэйден (Шелви, 68), Атсу, Перес, Хоселу (Гэйл, 71).
Огоҳлантиришлар: Кнокерт (13), Даффи (77), Ласселс (90).