08:39 / 25.09.2017
2984

Хитой шарқидаги ёнғинда 11 киши ҳалок бўлди

Фото: AP

Хитойнинг Чжэцзян вилоятидаги Юйхуань шаҳрида юз берган ёнғин оқибатида иккита уй буткул ёниб кетди. Бунинг оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда "Синьхуа"га иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Ёнғин маҳаллий вақт билан 25 сентябрь соат 00.13да юз берган. Айни вақтда ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлинган. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар иш олиб боришган.

Шунингдек, 12 киши жароҳат олган. Улардан 2 нафарининг аҳволи ўта оғир. Қолганлар енгил жароҳатлар олишган.

Top