19:46 / 25.09.2017
9456

Ўзбекистон жамоаси Global IT Challenge халқаро танлови ғолибига айланди

Фото: LG

LG Electronics ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар Кенгаши имконияти чекланган истеъдодли ўсмирларга ҳаётда ўз ўринларини топишлари ҳамда орзуларига етишишларида ёрдам бермоқда.

Жамиятшуносларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги пайтда бир миллиарддан кўпроқ инсон ногиронлик билан боғлиқ муаммолардан азият чекади, бу сайёра аҳолисининг тахминан 15 фоизига тенг. Шу билан бирга, замонавий ҳаётда имконияти чекланган кишилар қолган жамиятдан жуда кўп ҳолларда ажралиб қолади, ҳамда натижада улар ижтимоий нотенглик ва қашшоқликдан азият чекади.

Алоҳида эҳтиёжларга эга кишилар ҳақида кам билишлик, шунингдек, турли нотўғри тушунчалар жамиятда боши берк кўчага олиб келувчи ахборот  бузилишини яратади, бу ёшлар орасида ҳам юз бермоқда. Шундай кишилар ҳақида қайғуриш исталган компания, мамлакат ва жамиятдаги ўзига хос камолот индикатори саналади.

Фото: LG

LG Electronics – жаҳондаги тан олинган технологик етакчилардан бири – ўзининг «Ҳаёт яхши» (Life is good) шиорига асосан ҳар доим истеъмолчилар ҳаётини яхшироқ қилишга интилади, алоҳида эҳтиёжларга эга кишиларга жиддий эътибор қаратади.

Хусусан, 2017 йилда LG 13-19 ёшлар оралиғидаги имконияти чекланган ёшлар учун ҳар йилги Global IT Challenge танлови ҳамташкилотчисига айланди. Унинг финали Вьетнам пойтахти Ханойда 18-22 сентябрь кунлари бўлиб ўтди. Корея Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган мусобақаларга Корея Илм-фан ва АКТ вазирлиги, ЭСКАТО, KSRPD ҳамда Community Chest of Korea нотижорат ташкилоти ҳомийлик қилди.

Фото: LG

2011 йилда ташкил этилган Global IT Challenge халқаро танлови турли давлатлардан бўлган болаларнинг маданий мулоқоти учун шароитлар яратиш, АТ соҳасида истеъдодли болаларни қўллаб-қувватлаш, имконияти чекланган ёшлар муаммоларига жамоатчилик эътиборини қаратишга йўналтирилган. Унинг асосий мақсадларидан бири – бундай болаларни компьютер дастурларидан фойдаланиш кўникмаларига ўрганиш, шунингдек, уларнинг яхши карьера қуриш имкониятига эга бўлган ҳолда жамиятга тўлақонли бўлажак интеграциясига кўмаклашиш.

2017 йилда мусобақаларнинг бир қатор тоифаларида қатнашиш учун Осиё минтақасидаги 16 давлатдан мактаб ўқувчилари ҳамда талабалар танлаб олинди. Улар орасида Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Малайзия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳам бор.

Ўзбекистон жамоаси қатнашчилари 2017 йилнинг 16-17 август кунлари Тошкент шаҳридаги Инҳа Университетида бўлиб ўтган миллий саралаш босқичида аниқланди. Ташкилотчилар – Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар Кенгаши, LG Electronics ва Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети 20 нафар истеъдодли иштирокчи орасидан тўрт финалчини танлаб олишди. Уларга Темур Хўжаев, Абдулазиз Салимов, Мирали Ғиёсов ва Мавлуда Қўчқоралиева айланди.

Фото: LG

Ханойдаги танловга боришдан аввал тўрт нафар финалчи Scratch визуал дастурлаш ва компьютер дастурларидан фойдаланиш бўйича бепул курсдан ўз кураторлари – Тошкентдаги Инҳа Университетининг IT департаменти ходими Жаҳонгир Раимбеков раҳбарлигида ўтдилар.

Фото: LG

Ханойда танловнинг финал босқичи 4 мусобақадан иборат бўлди:

eTool challenge – якка мусобақа, бу ерда Microsoft Excel ва Power Point дастурларини ишлата билиш кўникмалари баҳоланди.

eLifeMap challenge – маълум бир ёки фавқулодда вазиятга веб-браузердан фойдаланиш орқали реакция билдириш бўйича якка мусобақа.

eDesign challenge – Power Point’дан фойдаланиб белгиланган мавзуга плакатлар дизайнини яратиш имкониятлари баҳоланган жамоавий мусобақа.

eCreative challenge – жамоавий мусобақа бўлиб, унда визуал дастурлаш учун Scratch-дастурларни ишлатиш ва белгиланган мавзу билан тарихни яратиш имконияти баҳоланди.

Фото: LG

Сеулдаги Корея олий университетининг компьютер муҳандислиги департаменти вакиллари ва LG Electronics АТ-экспертлари ҳакамлик қилган танлов якунларига кўра, Ўзбекистон жамоаси eCreative challenge мусобақасида Excellence Award мукофотига лойиқ топилди. Ҳакамлар ўзбекистонликларнинг муаммоларни ҳал қилиш ва замонавий технологик қурилмалардан фойдаланган ҳолда ижодий фикрлаш имкониятига юқори баҳо беришди.

«Осиёда имконияти чекланган кишилар тўқнаш келувчи муаммолар бир кечанинг ўзида йўқолмайди, бироқ тегишли тайёргарлик ва муносабат орқали биз АТ-ҳамжамиятга кириш учун тўсиқни пасайтиришга ёрдам беришимиз мумкин. LG Electronics истеъдодли ёшларга асос яратмоқда, бу уларнинг янги имкониятлари ва ҳақиқий салоҳиятларини очиб бериш учун қилинмоқда. Бизнинг ишончимиз комилки, бу талабалар танловни билим билан тарк этишади ҳамда исталган нарсанинг уддасидан чиқа олишади», - дея Global IT Challenge якунлари бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди LG Electronics Vietnam президенти Ким Янг-Лак.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top