09:02 / 26.09.2017
9084

Қозоғистон парламенти делегацияси Самарқандга ташриф буюрди

Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Қосим-Жомарт Токаев бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси 25 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига келди. 

Меҳмонларни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Борий Алихонов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитаси раиси Алишер Курманов, Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Туробжон Жўраев ва Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаевлар кутиб олишди.

Делегация аъзолари Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлишди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Шунингдек, Қозоғистон парламенти делегацияси аъзолари Имом Бухорий мажмуаси, Регистон майдони, Бибихоним масжиди ва Сиёб бозорида ҳам бўлишди.

Top