13:31 / 26.09.2017
33766

«Реал» ҳеч қачон уддалай олмаган иш. ЕЧЛнинг бугунги учрашувлари фактлари

Бугун Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи иккинчи тур ўйинларига старт берилади. Tribuna.Uz Европанинг энг нуфузли мусобақаси бугунги учрашувларига батафсил тўхталди.

E гуруҳи
«Спартак» - «Ливерпуль»

26 сентябрь, 23:45. Трансляция: Futbol TV, Матч ТВ

Фактлар

«Ливерпуль» Европа чемпионлар лигасининг 2002 йилги баҳсларида «Спартак» уйида меҳмон бўлиб, ғалаба билан қайтган.
«Спартак» 13 ўйин ёки сўнгги етти йилдан буён ЕЧЛ мусобақасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олмаяпти

Йўқотишлар
«Спартак» таркибида Роман Зобнин, Тигиев, Денис Глушаков, Жано Ананидзе жароҳати сабаб майдонга туша олмайди. Квинси Промес, Роша, Зе Луиш ва Давидовларнинг иштироки сўроқ остида
«Ливерпуль» Адам Лаллана ва Натаниэл Клайн жароҳати сабаб майдонга туша олмайди. Гомес дисквалификация қилинган.

«Севилья» - «Марибор»
26 сентябрь, 23:45. Матч! Арена

Фактлар
Икки жамоа шу кунга қадар Европа чемпионлар лигасида икки марта ўзаро ўйин ўтказиб, уларнинг бирида испанияликлар ғалаба қозонган бўлса, бир учрашув дуранг билан тугаган.

«Марибор» Европа чемпионлар лигасининг сўнгги 7 учрашувидан 4тасида рақиблари билан дуранг ўйнаган.

Йўқотишлар
«Севилья»да жароҳат олганлар йўқ. Биргина Симон Кьернинг майдонга тушиши сўроқ остида.
«Марибор» эса Шулер, Шме ва Вршич хизматларидан фойдалана олмайди. Милец ва Захович иштирок эта олмаслиги мумкин.

F гуруҳи

«Манчестер Сити» - «Шахтёр»
26 сентябрь, 23:45. Матч! Футбол 1

Фактлар
«Манчестер Сити» ЕЧЛдаги сўнгги 9 учрашувдан буён ўз уйида мағлубиятга учрамаяпти (6 ғалаба, 3 дуранг) Сўнгги марта жамоа 2015 йилнинг сентябрида «Ювентус»га ютқазиб қўйганди.
«Шахтёр» инглиз клубларига қарши барча тўртта сафар учрашувида ҳам мағлубиятга учраган. Умуман бирорта Украина жамоаси инглиз клублари уйида ғалаба қозона олмаган.
Фернандиньо «Сити» таркибига келиб қўшилгунига қадар «Шахтёр» таркибида олтита соврин ютишга муваффақ бўлган.

Йўқотишлар
«Манчестер Сити» сардори Венсан Компани, шунингдек, Бенжамен Менди ва Илкай Гундўған жароҳати сабаб ўйинда иштирок этмайди.
«Шахтёр» таркибида бундай йўқотишлар - Кривцов ва Малишев.

«Наполи» - «Фейеноорд»
26 сентябрь, 23:45

Фактлар
Бу икки жамоанинг ЕЧЛдаги дастлабки тўқнашуви бўлади.
«Фейеноорд» 15 йиллик танаффусдан сўнг илк марта ЕЧЛда меҳмонда ўз учрашувини ўтказади.
Иккала жамоа ҳам биринчи турни мағлубият билан бошлаган.

Йўқотишлар
«Наполи» таркибида Аркадиуш Милик узоқ вақтга сафдан чиқди, Влад Кирикешнинг иштироки сўроқ остида.
«Фейеноорд»да эса Йоргенсен, Вермеер ва Боттегин майдонга тушмайди.

G гуруҳи

«Монако» - «Порту»
26 сентябрь, 23:45. Матч! Игра

Фактлар
2004 йилда иккала жамоа ЕЧЛ финалида дуч келишган. Ўшанда Моуриньо бошчилигидаги «Порту» 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бош соврини қўлга киритган.

Бу икки жамоанинг ЕЧЛдаги шу кунгача бўлган ягона тўқнашуви саналади.
«Порту» ЕЧЛни ўз уйидаги мағлубият билан бошлади «Монако» эса Лейпцигдан очко билан қайтди.
Жоау Моутиньо 2010 йилдан 2013 йилга қадар айнан «Порту» сафида тўп сурган ва кейинчалик «Монако»га трансфер қилинган.

Йўқотишлар
«Монако» дарвозабони Субашич сафдан чиққан, Кейта Бальденинг ҳолати сўроқ остида.
«Порту» сафида эса Диогу Лейте ва Андре Андре майдонга туша олмайди.

«Бешиктош» - «РБ Лейпциг»
26 сентябрь, 23:45

Фактлар
Икки жамоа шу кунгача бирорта мусобақада ўзаро дуч келмаган.
«РБ Лейпциг» учун бу ўз тарихида еврокубокларда, меҳмонда ўтказган илк учрашуви бўлади.
«Бешиктош» еврокубокларда сўнгги 9 учрашувдан буён ўз уйида мағлубиятга учрамай келмоқда.

Йўқотишлар
«Бешиктош» футболчиси Гўкхан Генўл жароҳати сабаб жамоасига ёрдам бера олмайди. Адрианонинг иштироки сўроқ остида қолмоқда.
«РБ Лейпциг» таркибида жароҳат олган ва дисквалификация қилинганлар йўқ. Фақат Кампл ва Наби Кейта жамоа ушбу ўйинда ёрдам бера олмаслиги мумкин.

Н гуруҳи

«Боруссия» Дортмунд - «Реал Мадрид»
26 сентябрь, 23:45. Матч! Футбол 2

Фактлар
«Боруссия» ва «Реал» Европа чемпионлар лигасининг сўнгги олти йилида беш маротаба ўзаро рўбару келган.
«Боруссия» ҳеч қачон «Реал»га қарши ўз уйида кечган бирорта учрашувда мағлубиятга учрамаган: 3 ғалаба, 3 дуранг.
Криштиану Роналду ўзининг еврокубоклардаги 150-учрашувини ўтказмоқда.
«Реал» Европа чемпионлар лигасининг кетма-кет 16 учрашувидан буён гол урмоқда.

Йўқотишлар
«Боруссия» Д таркибида Рафаэль Геррейру, Марсель Шмельцер, Марко Роде, Эрик Дурм, Марко Ройс жароҳати сабаб майдонга тушмайди.
«Реал» таркибида Карим Бензема, Марсело, Матео Ковачич ва Вальехо ўйнамайди. Тони Кроос ва Тео Эрнандес иштироки сўроқ остида.

АПОЭЛ - «Тоттенҳэм»
26 сентябрь, 23:45. Трансляция: Матч! Наш Спорт

Фактлар
«Шпорлар» Европа чемпионлар лигасида ўтказган саккизта меҳмондаги учрашувнинг фақат  иккитасида ғалаба қозона олган.
АПОЭЛ Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида ўз уйида ўтказган фақат 2 учрашувда ғалаба қозонган (2 дуранг, 5 мағлубият)

Йўқотишлар
АПОЭЛ таркибида Луанноу Бертольо, Эфрем, Миланов, Эбелисио майдонга тушади.
«Тоттенҳэм» таркибида эса Виктор Ваньяма, Дэни Роуз, Муса Дембеле ва Кристиан Эриксен жароҳати сабаб, Деле Аллива Ян Вертонген дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди.

Top