07:49 / 27.09.2017
6241

MobiCon-2017да иштирок этиш учун 2000 дан ортиқ ариза топширилди

Фото: Beeline

Таққослаш учун, ўтган йили 1300 киши томонидан ариза топширилган эди, улардан 700та IT, маркетинг ва коммуникация соҳаси вакилларига таклифномалар берилган эди.

Ҳар йили Марказий Осиёдаги ягона мобил конференция мобил соҳасининг энг қизғин тенденцияларини муҳокама қилиш учун дунёнинг турли мамлакатларидан мутахассисларни йиғади.

MobiCon-2017 анжуманининг бош ҳомийси – Beeline Uzbekistan, конференция ташкилотчиси эса Ledokol Group.

Бу йилги конференцияда мобил алоқа соҳасидаги етакчи мутахассислар иштирок этишади: Beeline Uzbekistan, Yandex ва Odnoklassniki вакиллари ва таниқли UFOX Абдулла Айдин келади. Глобал дастур менежери Google ва Adwords билан ишлашнинг услублари ҳақида суҳбатлашади.

Қозоғистондан бир вақтнинг ўзида иккита меҳмон Тошкентга келади. Select Communication Group бош директори ва асосчиси Виктор Елисеев ва жамоатчиликга таниш бўлган Қозоғистон Интернет-бизнес ва уяли алоқа ассоциацияси президенти Константин Горожанкин. Mobicon 2017 доирасида бир кунда 20дан зиёд спикерлар сўзга чиқадилар.

«MobiCon майдончасига бўлган қизиқиш ортиб бораётганидан мамнунмиз, бу шуни англатадики, бундай тадбирлар соҳа ривожига сезиларли таъсир кўрсатади, келгуси йил учун тенденциялар ва истиқболларни шакллантиради. Beeline телекоммуникация соҳасида етакчи сифатида доимо тенденцияларни кузатиб боради ва биз тажриба билан ўртоқлашиш ва ҳамкасбларимиз билан фикр алмашиш, шунингдек, рақамли саноатнинг глобал тенденциялари билан танишиш имконига эга эканлигимиздан мамнунмиз», - деди Unitel МЧЖ ташқи алоқалар ва коммуникациялар бўйича директори Ораз Абдуразаков.

Фото: Beeline

Жорий йилда рақамли, Интернет-маркетинг, мобил технологиялар ва коммуникациялар соҳасида мутахассислар энг долзарб профессионал мавзуларда суҳбат қуришади. Мисол учун, бу миқёсда мазкур майдонда биринчи марта оммавий ахборот воситаларининг истиқболли йўналиши сифатида видео-блоггерлик масалалари муҳокама қилинади, экспертлар ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини мобил тижорат, мобил банкинг ва вирусли контент воситалари билан монетизация қилиш масалалари устида тўхталиб ўтадилар. Одатдагидек, энг қизғин баҳслар эскирган маркетинг тушунчалари ва унинг рақамли шаклга айланиши, SMM муаммолари ва ижтимоий тармоқлардаги энг фаол тенденцияларга бағишланган сессияларда кутилмоқда.

Шуни таъкидлаш лозим, анжуман икки йил давомида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан расмий қўллаб-қувватланмоқда. Ахборот-қувватлашни Россия Яндех бозорининг IT гиганти тақдим этади.

MobiCon Facebook‘да: facebook.com/mobiconuzb/ 

Конференциянинг расмий сайти: mobicon.uz 

Top