Сирдарё вилоятининг Сирдарё шаҳридаги савдо дўконлари қаторида 23 сентябрь куни ёнғин юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Шаҳарнинг Ўзбекистон кўчасида жойлашган савдо дўконларида ёнғин содир бўлган. Тан жароҳати олганлар йўқ.
Ёнғин оқибатида жами 9та савдо дўконининг 280 квадрат метр майдонда томи, шифт қисми ва жиҳозлари ёнган.
«Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ўтказилиб, ёнғин сабаби аниқланмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.