00:44 / 29.09.2017
25168

Доллар миллионерлари пайдо бўлиши суръатлари бўйича етакчи давлат маълум қилинди

Фото: REUTERS

Россия доллар миллионерлари пайдо бўлиши суръатлари бўйича дунёда етакчилик қилмоқда. Бундан Capgemini консалтинг компаниясининг World Wealth Report 2017 тадқиқоти дарак бермоқда.

"Россияда бадавлат одамлар ҳам, уларнинг бойлиги даражаси ҳам тахминан 20 фоизга ошган, бу эса барча давлатлар орасида энг катта кўрсаткичдир", дейилган хабарда. 

Тадқиқотга кўра, бойлиги 1 млн доллардан ошадиган россияликлар 182 минг кишини ташкил қилади. Бу кўрсаткич бўйича Россия дунё бўйича 15-ўринни эгалламоқда. 1-ўринни эса АҚШ 4,8 млн миллионер билан эгалламоқда. Кейинги ўринлари Япония (2,9 млн киши), Германия (1,2 млн) ва Хитой (1,1 млн) эгаллаган. 4 та етакчи давлат ҳисобига дунёдаги миллионерларнинг 61 фоиз улуши тўғри келади.

Capgemini мутахассислари фикрича, 2025 йилга келиб бутун дунёдаги миллионерларнинг умумий давлати 100 трлн доллардан ошади.

Top