09:40 / 29.09.2017
7514

Путин ва Эрдўған Ироқ ва Суриянинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашди

Фото: Reuters

РФ ва Туркия жумҳурияти президентлари Владимир Путин ва Тоййиб Эрдўған Анқарада бўлиб ўтган музокаралар чоғида Ироқ ва Сурия ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашди. Эрдўғаннинг музокаралар якуни бўйича ташкил этилган матбуот анжуманида курдлар референдуми катта хато бўлганини таъкидлади.

"Бугун биз Сурия ва Ироқни муҳокама қилдик. Ироқ ва Сурия ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш зарур, деган фикрга келдик. Референдум ҳеч қандай қонуний кучга эга эмас. Шимолий Ироқ ҳукумати катта хато қилди. Бизнинг минтақамизни аланга домида қолдиришга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ", — деган Эрдўған журналистларга. 

Ироқ Курдистонида ўтказилган референдум масаласида Владимир Путин ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Албатта, Ироқ Курдистонида бўлиб ўтга референдум билан боғлиқ вазиятни ҳам муҳокама қилдик. Россиянинг бу борадаги тутган қараши яхши маълум — у Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирлиги баёнотида ўз аксини топган. Бугун биз бу масалада жаноб Эрдўған билан батафсил гаплашдик" — деган Путин. 

Top