14:50 / 29.09.2017
13246

«Террорчилар учун бизнес мактаби» - Трамп Афғонистон ҳақида

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп хусусий хайрия кечки овқатида сўзлаган нутқида Афғонистонни ўзининг альма-матери — 1968 йили тугатган Пенсилвания университети Уортон бизнес мактабига қиёслади. Бу ҳақда анжуман иштирокчиларига асосланган ҳолда The Washington Post нашри ёзмоқда.

У, ўз чиқишида, шунингдек, авваллари Америка бюджетидан сарфланаётган ҳарбий харажатларни қисқартиришни истаганини таъкидлади. Бироқ ҳарбий генераллар Трампни Афғонистонда террорчилик ташкилотлари кўплиги сабабли қисқартириш қарори «хавфсиз» бўлмаслигига ишонтиришган. 

Генераллар, деб аниқлик киритган Трамп, унга «махфий маълумотни кўрсатишган», шундан сўнг, президент Қўшма Штатларнинг жангариларни Афғонистондан «чиқариб юбормаслик»дан бошқа чораси йўқ, деган хулосага келган. Акс ҳолда, АҚШ 2001 йил 11 сентябрдаги террорчилик хуружига тўқнаш келиши мумкин. 

«Жаҳон савдо маркази биноларига самолётларни йўналтирганлар Афғонистонда тайёргарликдан ўтишган», — деган Трамп. Унинг таъкидлашича, республика «террорчилар учун Уортон бизнес мактабига ўхшайди».

Оқ уй The Washington Post газетасининг Трамп баёнотини изоҳлаш бўйича сўровига жавоб бермаган. 

Top