Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар бермоқда.
Хусусан, полковник Сабиржан Ирисбеков – ИИВ Академияси бошлиғининг ўринбосари – Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига,
подполковник Ражаббой Отажонов – ИИВ Академияси бошлиғининг саф қисми бўйича ўринбосари лавозимига,
подполковник Набижон Ҳазратов – ИИВ Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази (Тошкент шаҳар) бошлиғи лавозимига,
подполковник Шохруҳбек Назиров – Андижон вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи лавозимига,
майор Омаджон Акбаров – Андижон вилояти Булоқбоши тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта ИИВ тизимида бирданига 20 та янги лавозим тайинлови рўй берганди.