08:45 / 01.10.2017
21309

A380 самолётининг парвоз вақтида двигатели қопламаси бўлакланиб кетди   

Фото: Airlive.net

Air France авиакомпаниясига тегишли, дунёдаги энг катта йўловчи самолёти Airbus A380’нинг парвоз вақтида двигатели қопламаси бўлакланиб кетди. Бу ҳақда Airlive.net портали хабар бермоқда.   

Самолёт Париждаги Руасси–Шарль де Голль аэропортидан Лос-Анжелесга рейс бажараётган бўлган.

Самолётнинг шикастланган двигатели сурати ва видеоси йўловчилар томондан ижтимоий тармоқларда жойлаштирилди.

Носозлик оқибатида Самолёт Канаданинг Гус Бей аэропортига қўнишга мажбур бўлган.

Фото: Airlive.net 

Airbus A380 кенг фюзеляжли икки палубали, 4 двигателли реактив самолёт бўлиб, у бортига 853 йўловчини олишга қодир ва 15,4 минг км гача масофага қўнишсиз парвозларни бажара олади.

Top