15:20 / 01.10.2017
18076

Amazon'да харид қилиш мумкин бўлган энг қиммат 10 буюм

Amazon.com деярли ҳамма нарса харид қилиш мумкин бўлган платформа ҳисобланади. Бироқ қандайдир ноёб ёки қимматбаҳо буюм излаётган бўлсангиз ҳам, Amazon ёрдамга шай. The Street портали ҳозирнинг ўзидаёқ Amazon'дан сотиб олишингиз мумкин бўлган энг қиммат 10 буюмнинг рўйхатини тузди - ҳашаматли заргарлик буюмларидан то қимматбаҳо тарихий фрагментларгача. 

Фото: Amazon

Энг арзон буюм - олмослар билан ишланган теннис билакузуги. У рўйхатдаги бошқа предметларга нисбатан анча арзон ҳисобланади - атиги 23 999 доллар.

 

Фото: Amazon

Рейтингнинг иккинчи ўрнидан бейсбол тўпи ўрин олган, бироқ у - оддий тўп эмас, машҳур шахснинг имзоси қўйилган тўп. Бейсбол тўпи Бош лига тарихидаги энг яхши питчерлардан бири ҳисобланган Сай Янг томонидан имзоланган. Уни харид қилиш учун 71 264,99 доллар тўлашга тўғри келади.

 

Фото: Amazon

Бейсболга оид яна бир атрибут деярли 100 минг долларга баҳоланади. Бу - New York Yankee ўйинчиси Микки Мэнт­л томонидан имзоланган карточкалар тўплами. Раритет сизга 90 909,99 долларга тушади.

 

Фото: Amazon

Amazon'даги энг қиммат буюмлар орасида уй жиҳозлари ҳам бор. "Ниагара" дея номланган нафис Lladro қандилини 118 600 долларга сотиб олиш мумкин.

 

Фото: Amazon

Рўйхатдан яна бир автографли бейсбол тўпи жой олган - у "Зарбалар султони" номини олган америкалик бейсболчи Бэйб Рут томонидан имзоланган. У аввалгисидан икки баробар қиммат — 142 537,99 доллар.

 

Фото: Amazon

Албатта, бу рўйхатда Швейцария соатлари ҳам мавжуд. Patek Philippe Nautilus 40th Anniversary Limited Edition оқ тилладан ишланган ва чекланган коллекциядан ўрин олган. Улар харидорга 180 985 долларга тушади.

 

Фото: Amazon

Ёввойи Ғарбнинг америкалик қонун ҳимоячиси Бэт Мастерсоннинг оригинал босма қўлёзмаси ҳам анча юқори баҳоланади. Унинг нархи - 212 500 доллар. 

 

Фото: Amazon

103 Amazing Facts About the Black Indian of the Western Hemisphere номли ягона нусхадаги китоб ҳам рўйхатдан жой олган, унда ғарбий яримшарнинг ҳақиқий тарихи ҳақида сўз юритилади. Чарм теридан ишланган муқовали китоб 250 000 долларга баҳоланган.

 

Фото: Amazon

Яна бир ҳашаматли Audemars Piguet швейцар соатлари Jules Audemars коллекциясига киради. Уларнинг нархи - 269 995 доллар.

 

Фото: Amazon

Ниҳоят, Amazon'даги энг қимматбаҳо буюм — "Эски қўрқинчли уй" даҳшатли фильми учун тайёрланган оригинал постер. Фильм 1932 йилда режиссёр Жеймс Кит томонидан ишланган. Агар сиз шундай буюмларни йиғишга қизиқсангиз, у учун 750 000 доллар сарфлашингизга тўғри келади.

Top