17:57 / 01.10.2017
7920

Европарламент Каталония мустақиллигига доир референдумни қонуний деб ҳисоблайди

Фото: AP

Каталониянинг мустақиллиги тўғрисидаги референдум қонуний ҳисобланади, шу муносабат билан испан полициясининг куч ишлатишига йўл қўйиб бўлмайди. Европарламент раиси ўринбосари, "Яшиллар"нинг  австриялик евродепутати Ульрике Луначек якшанба куни шундай баёнот билан чиқди. 

"Аслини олганда, референдум қонуний ҳисобланади, аммо Шотландия тажрибасининг кўрсатишича, у Мадрид билан мувофиқлаштирилиши керак. Шу билан бирга, марказий ҳукумат мулоқот блокадасини тўхтатиши керак", - дейилади Европарламент раҳбари ўринбосарининг баёнотида. 

"Европадаги барча демократлар каби мен ҳам Каталониядаги вазиятнинг ёмонлашувидан шокдаман. Мен испан куч тузилмалари томонидан резина ўқлар ва таёқларнинг қўлланишини қоралайман ва деэскалацияга чақираман. Европарламентдаги "Яшиллар" фракцияси билан бирга Еврокомиссияни Испания марказий ҳукумати ва Каталония минтақавий ҳукумати ўртасида воситачи бўлишга чорлаб қоламан. XXI асрда мустақилликка доир  референдумнинг фуқаролик урушига яқин ҳолатга келишига йўл қўйиб бўлмайди", - дея таъкидлади Луначек. 

Каталониянинг Испания таркибидан чиқишига доир референдум якшанба куни бу минтақанинг бутун ҳудуди бўйлаб ўтказилмоқда. Плебисцит Каталония ҳукумати томонидан бир томонли тартибда, овоз беришни ноқонуний ҳисобловчи Мадрид рухсатисиз белгиланди. Барселонада референдум қонуний экани таъкидланмоқда.  

Мавзу
Каталонияда мустақиллик референдуми

Испаниянинг шимолий-шарқий ҳудудида, Каталония автономиясида, истиқомат қилувчи аҳоли 1 октябрь каталонларнинг мустақиллик масаласини ҳал этиш учун кўчага чиқди. Расмий Мадрид ушбу ҳаракатни йўққа чиқариш мақсадида маҳаллий полиция кучидан фойдаланмоқда.

Барчаси
Top