09:48 / 02.10.2017
41481

Пахта теримидаги тўловлар, Курдистон референдуми, Ромитандаги заҳарланиш — Kun.uz муҳокамасида

Сайтимиз ижодкорлари томонидан мамлакатимиз ва жаҳонда рўй берган энг муҳим ва аҳамиятга молик воқеа-ҳодисаларнинг таҳлилига бағишланган кўрсатув эътиборингизга ҳавола этиб борилмоқда. «7 КУН» лойиҳасининг олтинчи сони тайёр бўлди ва у анъанавий тарзда KUN.UZ журналистлари Хуршид Далиев ва Алишер Рўзиохунов томонидан олиб борилган.

Ҳафтанинг энг муҳим янгиликларидан бири — Марказий Банк раиси ўринбосари томонидан барча тижорат банклари ходимлари пахта теримига 5 нафардан теримчи ёллаши ҳақида йўлланган хати бўлди.

Шунингдек, кўрсатув мобайнида қуйидаги воқеа-ҳодиса ҳамда янгиликлар таҳлил этилган:

  • Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ҳамда мураббийларга табрик йўллади, соҳада меҳнат қилаётган устозлардан бир гуруҳи мукофотланди;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2017 йил ҳосили пахта хом ашёсининг харид нархлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди;
  • «ЛУКОЙЛ» Ўзбекистонда 2022 йилга қадар лойиҳаларга 3 миллиард долларлик инвестиция киритади;
  • LexUz’га республика норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини расмий эълон қилиш манбаси мақоми берилди;
  • Тиббиёт соҳасидаги янгиликлар: Ижтимоий дорилар олиш учун бюджетдан 240 млрд. сўм ажратилади ва Врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларини 100 баллик тизим бўйича баҳолашади;
  • Боровский номидаги коллеж талабаси Жасурбек Иброҳимов жиноий иши бўйича суд эшитувлари бўлиб ўтмоқда;
  • 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб айрим академик лицейлар ёпилади ва 2017/18 ўқув йилидан бошлаб эса барча академик лицейларда ўқиш 2 йиллик бўлади;
  • Тўртта вилоятда микрогидро электр станциялари қурилади;
  • Нурулло Отахонов қўлга олинишига Ички ишлар органи вакили томонидан расман изоҳ берилди;
  • Тошкент шаҳрида Фарғона йўли кўчасига элтувчи Кичик ҳалқа йўли устидан ўтган йўл ўтказгич очилди.

Одатдагидек, «Ҳафта янгилиги», «Ҳафта тайинлови», «Ҳафта иқтибоси», «Ҳафта қаҳрамони» ва «Ҳафта антиқаҳрамони» номинациялари бўйича фикр юритилган.

Кўрсатув сўнгида ҳар доимгидек, қисқача футбол хабарларига ўрин ажратилган

«7 КУН» телелойиҳасини Youtube видеопорталидаги каналимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

Top