21:10 / 02.10.2017
33091

Ҳар нафасида сурнай товуши эшитилган боланинг видеоси тарқалди

Аргентинада саккиз ёшли бола тасодифан ўйинчоқ сурнайни ютиб юборди. Унинг шифокори боланинг ҳар нафасда сурнай товуши эшитилган видеоси билан бўлишди. Mashable ушбу видеони тақдим этди. 

Шифокор Сантьяго Гомес Зувирия қолган болаларни ўйинчоқлар хавфидан огоҳлантириш мақсадида мазкур видеони бошқаларга намойиш этди. Нашрда таъкидланишича, сурнай боланинг ичидан муваффақиятли чиқариб олинган.

Top