18:50 / 03.10.2017
6082

БМТ махсус маърузачиси Омбудсман, Олий ва Конституцион суд раислари билан учрашди

Фото: БМТ

3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Улуғбек Муҳаммадиев БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги ҳақидаги масалалар бўйича махсус докладчиси Аҳмад Шоҳид билан учрашуви бўлиб ўтди.

Омбудсман делегацияга мамлакатда инсон ҳуқуқи ва эркинликларини таъминлаш борасида қўлланилаётган чора-тадбирлар, мамлакатда демократик ўзгаришларни амалга ошириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда миллий институтларининг роли ва аҳамияти ошиб бораётгани ҳақида атрофлича маълумот берди. Айниқса, 2017 йилнинг августида қабул қилинган ва Омбудсман фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун маълумот ўрнида қабул қилинди.

Омбудсман фуқароларнинг виджон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш масалаларига атрофлича тўхталиб ўтди. Суҳбат асносида қайд этилдики, Конституция ва қонунлар бу соҳада қабул қилинган халқаро қонун-қоидаларнинг асосий талаб ва моҳиятларини ҳисобга олган, фуқароларга виждон эркинлиги, диний ташкилотлар тузиш ва уларда иштирок этишни кафолатлайди. Давлат томонидан барча диний ташкилотлар фаолияти учун, эътиқодларига кўра фуқароларга диний маросимларни ўтказиш учун ягона шарт-шароитлар яратилган.

Омбудсман томонидан фуқароларнинг жамият ва давлат манфаатларига риоя қилиш ғоятда муҳим эканлиги ҳақидаги тезис ажратиб кўрсатилган. Бу томонмала миссионерлик фаолияти ва экстремистик мафкурани тарқатишга йўл қўйиб бўлмасликка йўналтирилган қонунчилик ҳужжатларининг долзарблиги қайд этилган.

Учрашув мобайнида томонлар виждон ва эътиқод эркинлиги учун инсон ҳуқуқларини таъминлашда ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама этишди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий судида БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги ҳақидаги масалалар бўйича махсус докладчиси Аҳмад Шоҳиднинг Ўзбекистон Республикаси Конституцион суди раиси Б.Мирбобоев ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси К.Комилов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Юқори мартабали меҳмонни олқишлар экан, Б.Мирбобоев ва К.Комилов 2017 йил Ўзбекистонда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилинганини қайд этишди. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига кўтарилган. Жумладан, 2016 йилнинг 28 декабрида Президентнинг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинган. Ушбу ҳужжатнинг ижросини таъминлаш мақсадида жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари очилган ва уларда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари таъминланишига кўмаклашилмоқда.

Меҳмон Ўзбекистон фуқароларнинг виждон ва эътиқод эркинлигига нисабатан ҳуқуқлари таъминланишига доир қўлланилаётган чоралар, бу соҳадаги ижобий тажрибалар билан таништирилди.

Top