08:54 / 04.10.2017
10837

Ҳиндистонда уч талаба селфи қилиш вақтида поезд остида қолиб кетди

Ҳиндистоннинг Карнатаке штатида 3 талаба селфи қилишга уриниб, поезд ғилдираклари остида ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV телекомпанияси хабар берди.

Полицияда маълум қилинишича, икки йигит жасади ўрнатилган, улар Бангалордаги миллий коллежда таҳсил олишган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг тахминича, йигитлар суратга тушишга уриниб, поездгача бўлган масофани тўғри чамалай олишмаган.   

Ўтган ҳафтада ҳам шу коллежнинг бир талабаси ўлими билан якунланган воқеа содир бўлганди. Ҳалок бўлган талабанинг дўстлари селфига тушиш вақтида ортларида дўстлари чўкаётганини билмай қолишган. Талабанинг чўккани эса суратлар кўздан кечирилганда аниқланган.

Top