21:15 / 04.10.2017
7567

Порошенко Донбасснинг махсус мақомини узайтиришни таклиф қилди

Фото: РИА Новости / Стрингер

Украина президенти Пётр Порошенко ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск вилоятларидаги маҳаллий ўз-ўзини бошқариш махсус тартибини "Донбассни реинтеграция қилиш" қонуни кучга киргач бир йилга узайтириш таклифи билан чиқди.    

Маълум қилинишича, махсус мақомнинг узайтирилиши "Донецк ва Луганскнинг баъзи ҳудудларида БМТнинг тинчликпарвар операцияларини қўллаш учун зарур шароитларни" яратишга қаратилган. Киевнинг мақсади назорати остида бўлмаган ҳудудларни озод қилиш ва конституциявий тузумни тиклашдан иборат.  

Қонун лойиҳасида айтилишича, Донецк ва Луганск вилоятлари ҳудудларининг "вақтинчалик босиб олиниши ноқонуний ҳисобланади" ва "ҳеч қандай ҳудудий ҳуқуқларни" яратмайди.

Top