07:53 / 05.10.2017
24034

Японияликлар антиқа табиий ҳодиса гувоҳи бўлишди

Япониянинг Ниигата префектурасида ҳайратга солувчи сирли табиий ҳодиса юз берди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Дзёэцу шаҳри осмонида илон шаклидаги ноодатий булут кузатилди. Ушбу ҳодиса тасвирланган видеода осмонда воронкасимон булут пайдо бўлганини кўриш мумкин. Сўнгра у юқорига кўтарилиб, қолган булутлар орасида деярли кўринмай қолади.

Бундай табиий ҳодисалар ёмғир келтирувчи ва тўп-тўп булутлардан ҳосил бўлади ҳамда ер сиртига етиб борса, торнадога айланиши мумкин.

Top