20:55 / 05.10.2017
6548

Туркия суриялик курдларга қарши ҳарбий операция бошлашга тайёрлигини билдирди

Фото: РИА Новости / Антон Денисов

Туркия Суриянинг Африн шаҳрида суриялик курдлар мудофаа кучларига (YPG) қарши ҳарбий операция бошлашга тайёр. Бу ҳақда Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Калин маълум қилди. 

Анқара YPG’ни Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси билан боғланган террорчилик ташкилоти деб ҳисоблаб келади. Охирги ҳафталарда ОАВда турк ҳарбий техникаси ва қўшинларининг Туркиянинг Африн билан чегарадош бўлган Хатай вилоятига тортилаётгани маълум қилинган.

"Биз зарурат бўлганда вазиятга аралаша оламиз, трансчегаравий операция учун барча тайёргарлик якунланган", деб айтган Калин TRT телеканали эфирида.

Унинг айтишича, Туркия операцияни унинг миллий хавфсизлиги ташқи кучлар хавфи остида қолган деб топганда ўтказади.

Top