14:04 / 06.10.2017
5723

Apple асосчиларидан бири “машиналар уруши” бошланишидан қўрқмаслигини маълум қилди

Фото: AFP

Apple асосчиларидан бири Стив Вознякнинг фикрича, одамлар учун сунъий идрокнинг хавфи ҳали анча узоқдадир.

Возняк сунъий идрок нақадар хавфли экани борасидаги ўз фикри ўзгарганини айтиб ўтди.

"Мен бу фикрга қўшилгандим ҳамда кўп йиллар давомида – Илон Маск ва Стивен Хокингнинг баёнотларидан икки йил аввал гапиргандим. Бироқ, мен ўз фикримни ўзгартирдим. Менда бу хавф узоқ келажакда бўлиши мумкинлигига тегишли мантиқий сабаблар бор. У ҳақиқатга айланиши учун ўнлаб, юзлаб йиллар ўтиши керак. Балки, у ҳеч қачон бундай бўлмас", - дея маълум қилди у "Ведомости" газетасига берган интервьюсида.

Вознякнинг таъкидлашича, хавф ҳақида маълум қилишаётганда, дарҳол нимадир қилиш лозимлигини назарда тутишади, бироқ сунъий идрок инсон ақли даражасидан ҳали анча орқада.

"Улар инсонлар берган маълум бир қоидалар туркуми билан ниманидир тезроқ қилиши, масалан, ўйинни тезроқ ўйнашлари мумкин. Улар инсон ўйлаб топаётган вазифаларни ҳал қилишмоқда. Бироқ, сунъий идрок ўзи мустақил равишда қандайдир муаммога ечим топиши мумкинлигига оид савол билан чиқишдан ҳали анча узоқда. Машина: инсонлар бизга халақит беришмоқда, уларсиз ҳаммаси яхши бўлар эди, дейиши учун шароит ҳозирча йўқ", - дея аниқлик киритди Возняк.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, олимлар ва тадқиқотчилар инсон мияси қандай ишлашини ҳалигача аниқлай олишмади. Инсон ўйинлар ўйнаши ва ёш бола каби ниманидир нолдан ўрганиши мумкин бўлган машинани яратиши мумкин. Бироқ ҳозирча фикрлаш имкониятига эга машиналар йўқ. Ҳозирги барча технологиялар ва сунъий идрок айни дамда инсонга бўйсунмоқда, дея қайд этиб ўтди Возняк.

Top