08:35 / 06.10.2017
22587

Миллий банкнинг Устав фонди миқдори маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 30 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорни чиқарди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки молиявий барқарорлигини таъминлаш, капиталлаштириш даражасини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, банк томонидан 2017 йил учун қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар бўйича арзон уй-жойларни қуриш бўйича Дастурни молиялаштириш бўйича вазифаларни бажаришни таъминлаш мақсадида Миллий банкнинг Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 январдаги 45-сонли қарори билан тасдиқланган Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар иловага мувофиқ киритилди.

Миллий банкка қонунчилик билан ўрнатилган тартибда банк Уставидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни Марказий банкдан рўйхатдан ўтказишни таъминлаш вазифаси топширилди.

Банк Уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалардан бирига кўра, Уставнинг 13-банди қуйидаги таҳрирда келтирилган: 

“13. Банк Устав фонди 236 210 000 000,00 (икки юз ўттиз олти миллиард икки юз ўн миллион) сўм ва 451 000 000,00 (тўрт юз эллик бир миллион) АҚШ доллари устав фондини ошириш учун Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тўланган, ҳамда Банкнинг капиталлаштирилган даромадларидан маблағлар киритиш кунидаги Марказий банкнинг курси бўйича тенг сўм”.

Ҳужжат 04.10.2017 йилда кучга кирди.

Top