20:50 / 06.10.2017
22856

Ўзбекистон ТИВ Конгода Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни текширмоқда

Фото:REUTERS/Stringer

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 30 сентябрь куни Конго пойтахти Киншаса шаҳрида Ан-12 ҳарбий транспорт самолёти ҳалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бўлгани ҳақидаги хабарни текширмоқда.

Бундан аввалроқ Конго Демократик Республикаси Мудофаа вазирлиги тарқатган хабарга кўра, хориж нашрлари ушбу ҳалокат туфайли Россия, Украина ва Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани ҳақида ёзганди. 

Хабарларда бу фожиа қурбонлари Конго Демократик Республикасида хусусий шартнома асосида ишлагани қайд этилганди.

ТИВ хабарида маълум қилинишича, Конго Демократик Республикасида Ўзбекистон фуқароси вафот этганини тасдиқлаш мақсадида Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги Элчихонаси Конго Демократик Республикаси Элчихонаси билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Top