02:03 / 06.10.2017
9183

ЖЧ-2018. Германия муддатдан олдин жаҳон чемпионатига чиқди

Фото: Goal.com

2018 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш босқичининг C гуруҳида Германия терма жамоаси сафарда Шимолий Ирландияга қарши майдонга тушди. Голларга бой бўлган учрашув 1:3 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди. 

Ўйиннинг 2-дақиқасида Руди меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 21-дақиқада Вагнер орадаги фарқни оширди. Учрашувнинг асосий дақиқаси тугашига 4 дақиқада қолганида Киммих ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Бироқ ўйинга қўшиб берилган вақтда Маженнис мезбонларнинг ягона голига муаллифлик қилди. 

Шу тариқа, Германия терма жамоаси 9та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 27 очко билан муддатдан олдин жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. 

Гуруҳнинг яна бир учрашувида Норвегия терма жамоаси Сан-Марино майдонига сафар қилиб, мезбонлар дарвозасига жавобсиз 8та гол киритди. 

C гуруҳи

Шимолий Ирландия – Германия 1:3 (0:2, 1:1)
Голлар: 0:1 – 2 Руди, 0:2 – 21 Вагнер, 0:3 – 86 Киммих, 1:3 – 90 Маженнис.
Шимолий Ирландия – Макговерн, Маколи, Эванс, Ходсон (Даллас, 46), Маклафлин, Эванс (Сэвилл, 80), Брант, Норвуд, Дэвис, Лаферти (Уошингтон, 69), Маженнис.
Германия – тер Стеген, Хуммельс, Боатенг, Платтенхардт, Дракслер (Сане, 72), Киммих, Кроос, Руди, Горетцка (Жан, 66), Вагнер, Мюллер (Штиндль, 83).

Сан-Марино – Норвегия 0:8 (0:4, 0:4)
Голлар: 0:1 – 8 Хенриксен, 0:2 – 14, пенальти Кинг, 0:3 – 17 Кинг, 0:4 – 39 Эльюнусси, 0:5 – 48 Эльюнусси, 0:6 – 58 Сельнэс, 0:7 – 68 Эльюнусси, 0:8 – 86 Линнес.
Сан-Марино – Симончини, Червеллини (Ринальди, 80), Симончини, Чеволи, Палацци, Баттистини, Гасперони, Грандони, Бролли, Бернарди (Томассини, 89), Берарди (Бонини, 67).
Норвегия – Ярстейн, Вальсвик, Мелинг, Свенссон, Линнес, Эльюнусси (Эльюнусси, 71), Берге (Сельнэс, 46), Хенриксен, Нордтвейт, Кинг (Тофт-Содерлунд, 62), Серлот.
Огоҳлантиришлар: Червеллини (48), Гасперони (50), Симончини (57), Чеволи (90).

Top