22:08 / 08.10.2017
40697

Ҳайдовчилар учун Kamera Bor дастури яратилди

Фото: Kun.uz

SAB LAB LLC компанияси Android операцион тизимида ишловчи Kamera Bor (Камера Бор) мобил дастурини яратди. Бу дастур ҳайдовчиларга йўл ҳаракати хавфсизлигига амал қилишда ва жарималарга учрамасликда ёрдам беради.

Дастур нафақат автомобиль ҳаракатланиши йўлида жойлашган қайд қилиш камераларини кўрсатади, балки камеранинг тури, унгача бўлган масофа, машина кетаётган тезлик ва йўлдаги чеклов ҳақида маълумотлар беради.

Ҳайдовчи огоҳлантириш оладиган камерагача бўлган масофани ўзи танлай олади, яъни камерагача шу масофа қолганда ҳайдовчи огоҳлантириш олади. Огоҳлантириш сигналларининг бир неча тури кўзда тутилган: овозли хабар, бипер, вибрация ёки стробоскоп режими. Дастур маълумотлар базасида Ўзбекистоннинг барча йўлларидаги камералар ҳақида тўлиқ маълумот борлиги билан бирга фақатгина ишлаётган камералар ҳақида хабар беради.  

Маълумотлар базасининг янгиланиши ва уларга янги камералар қўшилиши бир онда юз беради. Дастур ишчи режимда интернетга уланишни талаб қилмайди.

Kamera Bor антирадар ва харита режимларида ишлаши ҳам мумкин. Дастур Тошкент шаҳри ва бутун Ўзбекистоннинг батафсил хариталарига эга.

Дастурни ўрнатиш учун Android 4.0 операцион тизими ёки унинг янгироқ версиялари талаб этилади. Дастурни кўчириб олиш бепул.

Top