11:50 / 08.10.2017
41455

Ким Чен Ин баёнот берди

Фото: AFP

КХДР раҳбари Ким Чен Ин халқаро ҳамжамият томонидан қўлланган санкцияларга қарамасдан мамлакат иқтисодиёти кўтарилаётгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Ёнҳап» агентлиги хабар тарқатди.

Корея Меҳнат партияси йиғилишида Ким Чен Ин мамлакат раҳбариятида айрим ўзгартиришларни амалга оширган. У ўзининг кичик синглиси Ким Ё Чжонни Марказий Партия сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари этиб тайинлаган.

Бундан ташқари, Шимолий Корея раҳбари АҚШ президенти Дональд Трампнинг КХДРга  «фақат бир чора» таъсир қилиши мумкинлиги ҳақидаги гапига муносабат билдирган.

«Ядро қуролимиз халқнинг мамлакат тақдири ва суверенитетини америкалик империалистларнинг давомли ядро таҳдидларидан ҳимоя қилишдаги қонли курашининг қимматбаҳо натижасидир», — деган Ким Чен Ин.

Бундан аввалроқ Трамп Шимолий Кореяга нисбатан фақат бир чора иш бериши мумкинлигини айтгани ҳақида хабар берилганди.

Top