11:20 / 09.10.2017
18057

«Барселона» Неймар ўрнига бошқа футболчи топди

Фото: Daily Mail

Каталониянинг «Барселона» клуби «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсиялни сотиб олиш ҳаракатига тушиб қолган. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, 21 ёшли футболчи Жозе Моуриньо жамоасида асосий таркибга кириб кета олмаяпти, «Барселона» эса Жерар Деулофэу ва Денис Суаресга рақобат қиладиган қанот ҳужумчиси изламоқда.

«Барселона»да Марсиялнинг жамоа ўйинига тезда мослашиб кетишига ишонишмоқда ва шу боисдан унинг «Олд Траффорд»даги вазияти клуб томонидан диққат билан кузатиб борилмоқда.

Марсиял АПЛнинг жорий мавсумида олтита учрашувда иштирок этган бўлиб, шуларнинг фақат биттасида асосий таркибда майдонга тушган. Ҳужумчи ҳисобида 3 гол ва 2 голли узатма мавжуд.

Top