23:15 / 09.10.2017
12571

Пентагон раҳбари АҚШ армиясини Шимолий Корея билан жанг қилишга тайёр туришга чақирди

Фото: REUTERS

АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис америкалик ҳарбийлар Шимолий Корея билан боғлиқ вазиятни ҳал қилишнинг ҳарбий вариантларига тайёр туришлари кераклигини айтди. Бу ҳақда 9 октябрда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

"АҚШ армияси қила оладиган ягона иш – бизнинг президент зарурат бўлганда қўллай оладиган ҳарбий вариантларга тайёр туришдир", деб айтган Мэттис АҚШ армиясининг ҳар йил ўтказиладиган анъанавий анжуманида.

У Вашингтон ва БМТ Шимолий Кореянинг ядро ва ракета дастури атрофидаги вазиятни ҳал қилиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни амалга оширишни давом эттираётганини эслатиб ўтди.

9 октябрда аввалроқ АҚШнинг разведкачи самолёти Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги ҳарбий-демаркацион линия бўйлаб парвоз амалга оширгани маълум бўлганди.

Top