23:53 / 10.10.2017
5967

БМТ: Яманда 800 мингдан кўпроқ одам вабога чалинган бўлиши мумкин

Яманда вабога чалинганликка шубҳа қилинаётган одамлар 800 минг кишидан ошиб кетди, эпидемиянинг тарқалиши суръатлари эса кузатувлар олиб борилган вақтдаги рекорд даражадагиси бўлмоқда. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармасининг операциялар бўлими директори Жон Гинг БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида айтиб ўтди.

Унинг айтишича, Яманда 15 млн киши тоза сув етишмаслигидан азият чекмоқда ҳамда соғлиқни сақлаш хизматларидан мосуво. Гинг келтирган маълумотларга кўра, 7 млн киши очарчилик ёқасида турибди, 2 млн киши бошқа жойларга кўчиб кетган. "Бу одам томондан юзага келтирилган инқироз Яман халқининг чидаб бўлмас уқубатларига сабаб бўлди", деб айтди Гинг.

Гингнинг айтишича, қиймати 2,3 млрд долларга тенг бўлган ва 12 млн кишига ёрдам беришга мўлжалланган Ямандаги вазиятга гуманитар муносабат билдириш режаси 55 фоизга молиялаштирилган. Йиғилган пуллар озиқ-овқат ва биринчи заруратдаги товарларни етказиб бериш ҳамда 7 млн кишига тиббий ёрдам кўрсатишга етган. Гинг шу муносабат билан халқаро донорларга миннатдорлик билдириб, яманликларни кулфатда ёлғизлатиб қўймасликка чақирган. 

Top