09:50 / 10.10.2017
16361

General Mobile: Смартфон сотиб олинг ва телевизор ютинг

Фото: Artel

Тез кунларда ўлкамизда 30 та бахтли инсон пайдо бўлади! Айнан шу сонда General Mobile лотереясида телевизорлар ўйналмоқда. 10 сентябрдан 10 ноябргача General Mobile 5D смартфонини сотиб олган ҳар бир харидор лотереяда иштирок этиш ва 32 дюймдаги Artel компаниясининг HD телевизорини ютиб олиш имконига эга бўлади! Бу хабарнинг яна бир завқли томони шундаки, General Mobile 5D телефони ҳаммани ҳамёнига мос келади, унинг хусусиятлари эса замоннинг ҳамма талабларига жавоб беради. 

Фото: Artel 

General Mobile 5D смартфонини қулайликни, чиройли ташқи кўриниш ва функционалликни қадрлайдиган ҳар бир харидор танлаш ва сотиб олиш имконига эга. 

General Mobile смартфонлари Artel заводида ишлаб чиқарилади. Шу сабабли бозорларда смартфонга катта талаб мавжудлигига қарамай у савдо шохобчаларидан аримайди. Техник ва программа созламалар ҳам Artel заводида ўрнатилади. 

5D смартфонининг устки қисмига кўз ташлаганда ҳам, ушлаб кўрганда ҳам жуда ёқимли. Кафтда жуда ҳам қулай ўтиради. Эргономика жиҳатидан шунчалик яхши тузилганки, уни фақатгина катта бармоқ билан бошқарса ҳам бўлади. Экран сенсорининг сезгирлиги баланд ва ўнта бармоқдан бир вақтда буйруқ қабул қила олади. Шу туфайли турли иловаларда ишлаш жуда ҳам осон ва қулай.

Фото: Artel 

Замон билан доимо бирга қадам ташлашга сизга General Mobile 5D смартфонида ўрнатилган Андроид 7.0 Nougat ёрдам беради. 

General Mobile 5D смартфонида энг катта мақтовга сазовор бўлган нарса бу ёриқ, рангли ва жуда чиройли экрандир. Экрандаги тасвир шунчалик тиниқ ва чиройлики, ҳатто кино ва кўрсатувлар кўриш учун яратилган бошқа мосламаларни ўрнини бемалол боса олиши мумкин. 

Фото: Artel 

Бирор бир кино кўрганингиздан кейин, сизда бу кинони катта экранда кўргандагидек ҳис қолади. General Mobile 5D смартфонининг устки қисми Gorilla Glass 4 шишаси билан қопланган. Бу шиша сизнинг смартфонингизни турли хил қирилиш ва чизиқлардан сақлаб қолади. 

General Mobile 5D ҳаммага тўгри келади. Унда соатлаб мусиқа эшитса, кино кўрса, интернетдан фойдаланса ёки мобил ўйинлар ўйнаса бўлади. General Mobile томонидан уюштирилган лотерея туфайли эса 5D смартфонини сотиб олиш ҳақидаги хаёллар янада ёқимлироқ. Лотерея туфайли сиз нафақат янги телефон, балки янги 32 дюймлик HD телевизор эгаси ҳам бўлишингиз мумкин. Айтиш боиски, Artel телевизорида мавжуд созламалар ҳар бир кишини қувонтиради. Сизда севимли кўрсатувингизни ёзиб олиш, телевизорга спутник антеннасини ва ечиб олинадиган эслаб қолувчи мосламаларни улаш имконияти бор.

Фото: Artel 

General Mobile билан сизга омад кулиб боқади. Янги General Mobile 5D телефонини сотиб олинг ва 30 та омадли замонавий 32 дюймлик Artel HD телевизорини ютиб олган харидорлардан бирига айланинг! 

Батафсил маълумотга эга бўлиш учун Facebook сайтининг расмий саҳифасидан фойдаланинг ёки +998 (71) 150-99-88 рақамига қўнғироқ қилинг. 

Реклама ҳуқуқи асосида

Top