10:37 / 10.10.2017
23548

Хирмонга барака, юртим! ‘’Mega Prodex" компаниясининг ходимлари кўнгилли равишда пахта теримида иштирок этишди

Фото: Mega Prodex

Ҳозирда юртимизда пахта терими мавсуми авж паллада. "Mega Prodex" корхонасининг рахбар ва ходимлари ҳам 7 октябрь куни меҳнаткашларимизга ёрдам бериш мақсадида пахта теримида кўнгилли равишда иштирок этишди. 

Компания раҳбарияти бу йилги пахта ҳосилини йиғишга кўмаклашиш таклифи билан Яккасарой тумани ҳокимиятига мурожаат қилишди ва шанба куни эрта тонгда 26 нафар ходимлар билан биргаликда Бўка тумани, Бахмал қишлоғига йўл олишди. 

Фото: Mega Prodex
Фото: Mega Prodex
Фото: Mega Prodex

Кун давомида компания ходимлари 1 гектар майдондаги пахталарни териб, 500 килограммга яқин ҳосилни топширишга муваффақ бўлишди. 

Компания директори Турдиев Дилшод Мансурович: 

"Ходимларимизга маҳсулот ишлаб-чикаришдан фарқли ўлароқ, пахта теримига бориш таклифи берилганида, баъзи ходимларимиз хурсанд бўлишган булса, бошқа бирлари пахта даласига бирор марта ҳам бормагани учун бироз ҳайиқишди. Бироқ барчамиз ахил жамоа бўлиб, Бўка томон отландик. Кун давомида бизга ажратилган 1 гектар майдондаги пахталарни, кўтаринки рухда, зўр ташаббус билан териб, 500 килограммга яқин ҳосилни хирмонга топширдик. Албатта, кузнинг ёқимли шабодаси, яхши меҳнат билан тушлик ҳам ўзгача бўлди. Катта қозонда ош тайёрланиб, теримчилар билан бирга баҳам кўрдик. Биз миллий бойлигимиз бўлмиш «Оқ олтин» хирмонига , оз бўлса-да ўз ҳиссамизни қўша олганимиздан жуда хурсандмиз". 

Фото: Mega Prodex
Фото: Mega Prodex
Фото: Mega Prodex

"Mega Prodex" компаниясининг раҳбари бошчилигидаги жамоа пахта теримидан кўтаринки кайфиятда уйга қайтишди. Улар мазкур ҳайрли ташаббусни давом эттирган ҳолда, дам олиш кунларини теримчиларимизга кулдан келганча ёрдам беришни мақсад қилишди.

Маълумот ўрнида: "Mega Prodex" компанияси Ўзбекистонда 6 йилдан бери "Diva" савдо белгиси остида сариёғ, бутерброд еғи, маргарин ва ўсимлик ёғини ишлаб чиқаради.

Фото: Mega Prodex
Фото: Mega Prodex
Фото: Mega Prodex
Фото: Mega Prodex
Top