21:24 / 10.10.2017
11795

Сочида Россия ва Тожикистон президентлари учрашуви бўлиб ўтмоқда

Фото: kremlin.ru/

Сочидаги Бочаров Ручей қароргоҳида Россия ва Тожикистон президентлари Владимир Путин ва Имомали Раҳмон учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 10 октябрда Раҳмон Сочига етиб келди. У бу ерда МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Йиғилишда кўп томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади, минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича фикрлар алмашилади, МДҲда 2018 йилда раислик қилувчи давлат масаласи кўриб чиқилади.

Саммит якунларига кўра МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг оила институтлари ва анъанавий оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш, 2019 йилни Китоб йили, 2020 йилни Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги йили деб эълон қилиниши ҳақидаги баёнот ва МДҲ давлатлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бошқа ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилмоқда.

Тожикистон президенти Сочида, шунингдек, МДҲ давлатларининг раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Мавзу
Сочи саммити

Россиянинг Сочи шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этади.

Барчаси
Top