13:22 / 10.10.2017
7104

Юридик хизмат ходимлари лавозимларга тайинлаш учун суҳбатдан ўтказилди

Юридик хизмат ходимлари лавозимларига тайинлаш учун келишилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берган.

Қайд этилишича, Адлия вазирлигида жорий йилнинг 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги бош юрисконсульти лавозимига келишиш учун тақдим этилган номзод Мавжуда Худойберганова, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази бош юрисконсульти лавозимига Абдухалил Турсунов, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати бош юрисконсульти лавозимига Акмалхон Акбаровларни тавсия этилган лавозимга лаёқати ва касбига муносиблигини аниқлаш мақсадида суҳбатдан ўтказилди.

Суҳбат жараёнида уларнинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳалари, шу жумладан конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи ва меҳнат ҳуқуқи соҳалари, шартномавий-ҳуқуқий фаолият ва суд ишларини юритиш асослари бўйича билимлари ўрганилди.

Номзодларнинг билими, шунингдек иш тажрибаси ҳисобга олиниб, улар суҳбатдан ўтган, деб топилди.

Top