12:33 / 10.10.2017
66533

Ўзбекистон ва Ҳиндистонни ўзаро таққослашди (видео)

Скриншот: Youtube/НТВ

Россиянинг НТВ телеканалида якшанба куни “Иккиламчи стандартлар. Бу ер сизга у ер эмас” кўрсатувининг навбатдаги сони эфирга узатилди. Дастурни суратга олиш ишлари Ўзбекистон ва Ҳиндистонда бўлиб ўтди.

Кўрсатув бошловчилари ҳордиқ чиқаришнинг иккиламчи стандартларини ўзларида синаб кўришди. Шунингдек, улар Ўзбекистон ва Ҳиндистонни оддий сайёҳ нигоҳи билан таққослашган.
 
Бошловчилардан бири Тошкент, Марғилон, Бухоро ҳамда Самарқанд шаҳарларига борди, Ўрта Осиёдаги энг катта ва энг қадимий бозор – Чорсуни кўздан кечирди. Шунингдек, у машҳур “Ўзбекфильм” ҳақида сўзлаб бериб, таниқли режиссёр Шуҳрат Аббосов билан учрашди. Бундан ташқари, бошловчи Марғилондаги “Атлас байрами”га ташриф буюрди. Ўзбек паловининг тайёрланиш сирлари билан ҳам қизиққан.

Иккинчи телебошловчи эса Ҳиндистонга бориб, у ердаги таомларнинг аччиқлигидан шикоят қилган. Тож Маҳал ва Гўри Амир мақбаралари ўртасидаги фарқ ўрганилди, машҳур Раж Капурнинг студиясига ҳам ташриф буюрилган.

 

Top