08:10 / 10.10.2017
42067

Аҳолиси Сирдарё вилоятидан ҳам кам бўлган давлат ЖЧга йўлланма олди

Фото: Reuters

Исландия футбол бўйича жаҳон чемпионати финал босқичига чиқа олган барча давлатлар ичида аҳолиси энг кам бўлган давлат бўлди, деб хабар бермоқда RT телеканали. 

Орол давлатнинг аҳолиси 330 минг кишини ташкил қилади. Бу борадаги аввалги рекорд натижа 1,3 млн кишилик аҳолига эга Тринидад ва Тобагога тегишли эди.

Исландия I гуруҳида Хорватия, Украина ва Туркияни ортда қолдириб, 1-ўринни эгаллай олди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Исландия аҳолиси Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидан ҳам камдир. Ушбу вилоятда, 2015 йил маълумотларига кўра, 777 100 киши истиқомат қилади. 

Top