19:25 / 11.10.2017
20926

Россия Мағрибга қайтмоқда 

Россия​ Бош вазири Дмитрий Медведев Жазоирга ташриф буюриб, келгуси режадаги энергетик ва савдо соҳасидаги икки томонлама муносабатларни муҳокама этиши режалаштирилган. Медведевнинг Жазоир APS ахборот агентлигига берган интервьюсида «ушбу учрашув ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга хизмат» қилишини таъкидлаган. 

Муҳокамада кўтарилган масалалар қисман ядро энергетикаси, агро саноат комплекси, фойдали ерости захираларни қазиб чиқариш, юқори технологик ечимлар ва фазони ўрганишга оид мавзулар, қурилиш ва фармацевтика соҳаларига тегишли экани алоҳида диққатга сазовор.

Le Point нашрининг ёзишича, Россия ҳукумат раҳбари 2014 йил имзоланган ядро энергетикасига оид шартномаларни фаоллаштиришни истамоқда. Сўнгги пайтларда АҚШ, Европа ҳамжамияти Россия қишлоқ хўжалигининг келажагига хавф солиб туриши Жазоирда эришилажак янги битимлар билан қопланмоқда. Негаки, бу билан арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Жазоирдан ҳам импорт қилиниши мумкинлигини англатади. Жараёнларни кузатиб туриб, Россиянинг Мағриб диёрига қайтиб келишини ишонч билан тасдиқласа бўладими, деган гумон пайдо бўлади.

Масаланинг бошқа томонида эса Саудия подшоҳининг Москвага ташрифи турибди. Гарчи Абдул-Азиз Ол Сауд бундан аввал ҳам Ар-Риёд шаҳрининг ҳокими сифатида Москвага ташриф буюрган бўлса ҳам, ундан аввал ҳеч қайси Саудия подшоҳлари Россияга, собиқ СССР давлатига ҳам расман келмаган. Айнан мана шундай тарихий учрашувда Абдул-Азиз Ол Сауднинг «Россия билан ўзаро муносабатларни ривожлантириш манфаатдор» эканини билдириши жуда кўп саволларни келтириб чиқармоқда.

«Камтарона» қилиб айтганда, икки давлат раҳбарлари умумий ҳисобда 3 миллиард долларга тенг шартномалар тўпламини имзолаган. Улар орасида Калашников қуролларини йиғиб тайёрлаш бўйича Саудияга махсус лицензиянинг тақдим этилгани ва Aramco нефть-газ компаниясининг «Роснефть»​ билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлиги қизиқарли ҳодиса бўлди.

Top