07:54 / 12.10.2017
10180

Калифорния ўрмон ёнғинлари 3,5 мингта бинонинг кулини кўкка совурди

Американинг Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 3,5 минг бино ва иншоот йўқ бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости штат ёнғин хавфсизлиги хизматига таянган ҳолда.

"Гарчи барча ёнғин ўчоқларида етказилган зарар ҳисоблаб чиқилаётган бўлса ҳам, камида 3,5 минг уй ва савдо бинолари табиий офат туфайли ёниб кетди", — дейилади баёнотда. 

Айни вақтда ўт ўчирувчилар яна 22 та йирик ёнғин ўчоғини аниқлашган. Умумий ҳисобда 690 км2 майдон ёниб кул бўлган. 

Штат губернатори фавқулодда ҳолат эълон қилган эди. Шу сабабли оммавий кўчириш ишлари олиб борилмоқда. 20 мингдан ортиқ одам ўз уйларини тарк этган, 17 киши ҳалок бўлди. Штатнинг 8 округида фавқулодда тартиб бекор қилингани йўқ. 

Top