07:51 / 12.10.2017
4907

Тайвань АҚШнинг Qualcomm компаниясига 773 миллион долларлик жарима солди

Тайваннинг адолатли савдо бўйича комиссияси АҚШнинг чипсетлар ишлаб чиқарувчи Qualcomm компаниясини 23,4 млрд Тайвань долларига (773 млн доллар) жаримага тортди. Компания ўз технологияларини рақобатчиларга тақдим қилишни қонунга хилоф ҳолда чеклаган. 

Бу жарима Тайвань учун рекорд қиймат бўлди.

Комиссиянинг таъкидлашича, Qualcomm микросхемалар бозорининг CDMA, WCDMA ва LTE каби тармоқларида монополчи бўлган. Комиссиянинг баҳолашича, компания монополияга қарши қонунни камида 7 йил бузиб келган. У бу вақт ичида маҳаллий компаниялардан лицензиялар ва бошқа тўловлар кўринишида 400 млрд Тайвань доллари йиғган.

Компания жаримани тўлашдан ташқари, ҳар олти ой комиссияга жабрланган томонлар билан олиб борилаётган музокаралари ҳақида ҳисобот жўнатиб териши керак бўлади.

Top