08:32 / 13.10.2017
7030

АҚШдаги аукционда Чёрчиллнинг сигара қолдиғи 12 минг долларга сотилди

Фото: ИТАР-ТАСС/Interfoto

Ўн сантиметр узунликдаги, Уинсон Чёрчиллдан қолган сигара қолдиғи аукционда 12 минг доллардан зиёдга сотилди.

1947 йилнинг 11 майида ушбу сигарани Буюк Британия бош вазири Уинстон Чёрчилл Париждаги Ле Бурже аэропортида чеккан. Сигара қолдиғига қўшимча равишда Чёрчиллнинг автографи туширилган фотосурат ҳам илова қилинмоқда. Ушбу суратда афсонавий сиёсатчи куба сигарасини чекиб тургани акс этган.

Associated Press’нинг хабар беришича, аукционни онлайн режимида Бостоннинг RR Auction савдо уйи ташкиллаштирган.

Top