18:02 / 13.10.2017
37415

Дунёдаги энг қиммат уй қанчага баҳоланди?

Фото: Getty Images

Францияда 187 йил олдин қурилган уй сотувга қўйилди. Кўчмас мулк бўйича агентлар уни дунёдаги энг қиммат, дея аташди. Уйнинг нархи 417 миллион долларга баҳоланмоқда, дея хабар қилди Lenta.ru.

Les Cèdres саройи мамлакат жанубида жойлашган. Аввал у Бельгия қироли Леопольд II’га тегишли бўлган, кейин эса зайтун фермаси сифатида ишлатилган. Уйда 14 та ётоқ хонаси мавжуд бўлиб, уларнинг ички қисми XIX асрдаги қимматбаҳо мебеллар ва суратлар билан безатилган. Шунингдек, катта бассейн, банкет зали ва 30 бош отга мўлжалланган отхона бор.

Бундан ташқар, вилла ҳудудида 15 мингдан зиёд ўсимлик экилган Европанинг энг гўзал боғларидан бири жойлашган. Қўшни уйларда яшовчи машҳур инсонлар орасида британиялик бастакор Эндрю Ллойд Уэббер ҳамда Microsoft ҳаммуассиси Пол Аллен бор.

Фото: Getty Images
Фото: Getty Images

Уйнинг қиймати баҳоланган суммага Дубайдаги энг қиммат пентҳауслардан бир нечтасини сотиб олиш мумкин. Масалан, Бирлашган Араб Амирликларида 27 миллион долларга One Palm минорасидан лот сотувга қўйилганди. Бўлажак эгаси унга 20 метр узунликдаги махсус ҳовуз қуришни сўраган. Бундан ташқари, томда бешта ётоқ хонаси ва бир неча кузатув майдончаси бор. Бинонинг умумий майдони 3,5 минг квадрат метрдан ортиқдир.

Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Top