08:45 / 14.10.2017
6669

Анқара Дамашққа март ойида уриб туширилган самолёт учувчисини топширди

Фото: migavia.ru

Туркия Сурияга ҳарбий учувчини топширди. Учувчи самолёти Туркиянинг жанубий вилоятларидан бирида март ойида уриб туширилганди.

Учувчи жосуслик айблови билан 7 ой ҳибсда ушлаб турилгач, суд уни 13 октябрда озод қилишга қарор қилди. 

Турк қўшинлари жорий йилнинг март ойида Сурияга тегишли МиГ-21 самолётини уриб туширишганди. Учувчи самолёт Туркиянинг аҳоли пункти устига тушмаслигининг олдини олиб, ҳарбий машинасини ундан нарига олиб кетишга муваффақ бўлган. Суд учувчини озод қилишда шу ҳолатни ҳам ҳисобга олган, деб хабар бермоқда Anadolu ахборот агентлиги. 

Top