10:53 / 14.10.2017
8648

Босқинчилик жиноятини содир этиб, 2010 йилдан бери қидирувда бўлган шахс қўлга олинди

Юнусобод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда босқинчилик жиноятини содир этиб, 2010 йилдан бери қидирувда бўлган шахс қўлга олинди.

Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Юнусобод туманида 13 октябрь куни, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми ва 227-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2010 йил 23 сентябридан қидирувда бўлган, 1991 йилда туғилган, Юнусобод 13-11-уйда рўйхатда турувчи Б.С. А.Темур кўчаси 71-уй олдида ушланди. 

Top