10:59 / 14.10.2017
6012

ОАВ: Буюк Британия Эронни киберҳужумда айбламоқда

Буюк Британия парламентига 24 июнь куни амалга оширилган хакерлик ҳужумига Эрон масъулдир. Бу ҳақда Daily Telegraph ҳукуматдаги манбаларга таянган ҳолда хабар қилган. Мақолада таъкидланишича, дастлаб парламент тармоғига ҳужум ортида Россия тургани тахмин қилинган, аммо разведка хизмати Эрон бунга масъул бўлган, деган хулосага келди.

Газетанинг хабар беришича, ҳужумга нима сабаб бўлгани номаълум, аммо нашр экспертларининг фикрича, ислом инқилоби қўриқчилари Корпуси ядровий келишувни бузиш учун киберҳужумдан фойдаланган бўлиши мумкин. Сабаби Эрон ядро қуролини ишлаб чиқишни давом эттирмоқчи экани айтилди. 

Июнь ойида хакерлар Британия парламентининг компьютер тизимига ҳужум қилишди. Бир кундан ортиқ вақт мобайнида депутатлар электрон почтани масофадан туриб ишлата олишмади. The Times газетаси хабарига кўра, британиялик давлат хизматчиларининг электрон почталари махфий сўзлари рус хакерларида савдо масаласига айланган. Нашр рус тилидаги сайтлардан бирида сиёсатчиларнинг электрон почталари ва уларнинг махфий сўзлари сотувга қўйилганини аниқлади. Рўйхатда парламент ва унинг маъмуриятининг 1 минг аъзоси, полициянинг 7 минг ходими ва Буюк Британия ТИВнинг 1 мингдан ортиқ амалдорлари аккаунти ҳақида маълумот бўлган.

 

Top