20:10 / 14.10.2017
7855

Сомали пойтахтида юк машинаси портлаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Фото: hindustantimes.com

Сомали пойтахти Могадишодаги портлаш оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, яна 15 киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга иқтибос келтирган ҳолда "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, шаҳарнинг Ходан деб номланган туманининг гавжум кўчаларидан бирида портловчи модда билан тўлдирилган юк машинаси портлаган. Портлашдан кейин ўқ овозлари эшитилган. 

Полиция вакили Муҳаммад Ҳусайннинг маълум қилишича, портлаган машина хавфсизлик кучларида шубҳа туғдирган ва улар машина ортидан кузатув олиб боришган. Полициячининг таъкидлашича, портлашдан мақсад меҳмонхона бўлган бўлиши мумкин.  

Top