01:58 / 15.10.2017
13811

Ла-Лига. Луис Суарес "Барселона"ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Фото: Twitter/LaLiga

Испания чемпионати 8-турининг марказий ўйинида "Атлетико Мадрид" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилди. Матрасчиларнинг янги стадиони бўлган "Ванда Метрополитано"да ўтган учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Дастлаб ҳисобни мезбонлар очди. Ўйиннинг 21-дақиқасида Сауль узоқ масофадан тер Штеген дарвозасини ишғол қилди. Каталонияликларнинг жавоб голи 82-дақиқада Суарес томонидан киритилди. 

Бу натижадан сўнг, "Барселона" 22 очко билан мусобақада пешқадамлик қилаётган бўлса, 3-ўринни эгаллаб турган "Атлетико Мадрид" ҳисобида 16 очко бор. 

Атлетико – Барселона 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 21 Сауль, 1:1 – 82 Суарес.

Атлетико – Облак, Савич, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Сауль, Габи (Торрес, 83), Феррейра Карраско (Парти, 73), Коке, Корреа (Гайтан, 59), Гризманн.
Барселона – тер Стеген, Умтити, Альба, Нелсон Семеду (Сержи Роберто, 61), Пике, Ракитич (Паулиньо, 79), Бускетс, Иньеста (Деулофеу, 61), Андре Гомеш, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Габи (14), Умтити (33), Ракитич (45), Гризманн (90), Сауль (90).

Top