13:15 / 16.10.2017
17272

Абдулазиз Комиловга янги ёрдамчи тайинланди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг янги ёрдамчиси Элдиёр Тошматов ўз вазифасини ижро этишга киришди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Қайд этилишича, Тошматов 2017 йилнинг 16 октябрь куни бу лавозимда иш бошлаган.

ТИВ хабарида таъкидланишича, у илгари Ташқи ишлар вазирлигининг Европа мамлакатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бошқармасида ишлаган.

Вазирлик сайтидаги маълумотга кўра, Абдулазиз Комиловнинг айни дамда тўрт нафар ўринбосари бор. Шу билан бирга, вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими ҳозирча бўш.

Top