20:20 / 16.10.2017
23494

Шунчаки смартфон эмас, интеллектуал машина: Huawei Mate 10 расман намойиш этилди

Хитойнинг Huawei компанияси Мюнхенда ўзининг янги Mate 10 ва Mate 10 Pro флагман смартфонларини намойиш қилди. Янги флагман "нейрон процессор", ҳошиясиз экран, икки камера ва бошқа қизиқ хусусиятларга эга бўлди. Буларнинг бари учун iPhone 8 нархидан кўпроқ пул тўлашга тўғри келади. Hi-Tech шу ҳақида хабар берди.

Хусусиятлари

Huawei Mate 10 Pro - Xiaomi Mi Mix 2, LG G6, Samsung Galaxy S8 ва Essential Phone экранларига ўхшаш ҳошиясиз экранга эга бўлди. Тасвирларда ҳақиқатда экран атрофида ҳошия деярли йўқлигини кўриш мумкин.

Қувват ва товуш баландлиги назорати тугмалари қурилманинг - ўнг томонида, бармоқ излари сканери эса - чап панелда жойлашган.

Шунингдек Leica'нинг икки камераси ҳам шу ерда жойланган. Смартфоннинг орқа панели шишадан ишланган, дизайни эса Porsche бюроси томонидан ишлаб чиқилган. Бу симсиз заряд тизими фаолияти учун зарурдир.

Шунингдек биринчи марта Huawei'да IP67 стандартига мувофиқ ҳимоя тизими пайдо бўлди. Смартфон тўрт хил рангда тақдим этилди: қора, кулранг, пушти ва тилларанг. Динамик гулқоғозлар куннинг қисмига қараб ўзгаради. Huawei Mate 10 Pro ҳар томонлама lossless аудиоформати билан қўллаб-қувватланди. Таъкидлаш жоизки, қурилмада мини-жек йўқ.

ПК сифатида

Смартфонни тўғридан-тўғри ташқи дисплейга улаш ва Bluetooth орқали ташқи периферияга боғланиш мумкин. Тўғридан-тўғри боғланиш учун фақат кабель керак бўлади, ҳеч қандай док-станцияларга ҳожат йўқ.

Ташқи мониторга уланган қурилманинг ўзи виртуал тачпадга айланади. Бундай режимда икки экрандан алоҳида фойдаланиш мумкин.

«Нейрон процессор»

Kirin 970 процессори фақат сунъий интеллект вазифаларини қайта ишлашга мўлжалланган, ажратилган NPU (Neural Processing Unit) блокига эга бўлди. Айнан шунинг учун ишлаб чиқарувчи уни шунчаки смартфон эмас, "интеллектуал машина" сифатида реклама қилмоқда.

Смартфон машина таълими ёрдамида суратда айнан нима акс этганини аниқлай олади ва автоматик равишда турли объектлар съёмкаси сифатини яхшилай олади. Объект муваффақиятли "танилса", тегишли пиктограмма пайдо бўлади.

Huawei Mate 10 Pro'нинг хусусиятлари:

  • Экран: 6 дюйм, OLED, Quad HD (1080 x 2160 пиксель), 18: 9;
  • Процессор: Huawei Kirin 970 2,8 ГГц, 10 нм, 8-ядро (4x Cortex A73 и 4x Cortex A53) + Mali G72;
  • Хотира: 6 ГБ / 128 ГБ и 6 ГБ / 256 ГБ;
  • Камера: 12-мегапиксель рангли сенсор ва 20-мегапиксель монохром сенсор, апертура f/1.6, OIS;
  • Аккумулятор: 4000 мАс + Huawei SuperCharge;
  • ОТ: Android 8.0 + EMUI 8.0 бир неча очиқ ойна қўллаб-қувватланганда.

Муддат ва сана

Қурилма Европада ноябрь ойи ўртасида сотувга чиқади. 128 ГБ'ли Huawei Mate 10 Pro'нинг Европадаги нархи - 699 евро. Porsche дизайнидаги 256 ГБ версияси эса - 1395 еврога баҳоланади. Россиядаги ритейл манбалари маълумотларига кўра, қурилма нархи 59 990 рублни ташкил қилади. Бу Galaxy Note 8 (РРЦ 69 990 руб.)дан арзонроқ, лекин iPhone 8 (56 990 руб.)дан қимматроқдир.

Суратлар манбаси:hi-tech.mail.ru

Мавзуга оид
Top