18:50 / 16.10.2017
8070

Ўзбекистон делегацияси Душанбедаги иқтисодий ҳамкорлик форумида​ иштирок этмоқда

Бугун, 16 октябрь куни Душанбе шаҳрида иш бошлаган Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбойжон билан Араб иқтисодий ҳамкорлик форумида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Тадбирнинг очилиш маросими пойтахтдаги ҳукумат қароргоҳида ўтказилиб, унда президент Имомали Раҳмон барча меҳмонларни самимий қутлаб, форум муҳокамасига қўйилган масалалар юзасидан ўз фикрини билдирди.

Айни пайтда форумда 28та давлат делегациялари иштирок этмоқда, шулардан 22таси Араб мамлакатлар Лигасига аъзо давлатлар ҳисобланиб, қолганлар иштирокчилар Марказий Осиё бешлиги ва Озарбойжон саналади.

Тадбирнинг расмий очилиш қисмида Жибути Ташқи ишлар вазири - Араб мамлакатлари Лигаси вазирлари Кенгаши раиси Маҳмуд Али Юсуф ва Бош котиб Аҳмад Абулғайт нутқ сўзлади.

Форум якунида араб давлатлари ва Марказий Осиё бешлиги ҳамда Озарбойжон ўртасида иқтисодий, маданий ҳамкорлик масалалари янги босқичга чиқиши кутилмоқда. Шу жумладан, БАА тижорат банкларидан бир нечтаси Тожикистонда фаолият юритиш таклифини билдирди.

Эртага бўлиб ўтадиган форум муҳокамаларида янги келишув ҳамда Душанбе декларациясини имзолаш режалаштирилган.

Top