08:00 / 17.10.2017
10318

Маҳрез «Лестер»ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Фото: Getty Images

«Лестер Сити» ва «Вест Бромвич Альбион» Англия Премьер-лигасининг саккизинчи тури доирасидаги ўйинда дуранг натижа қайд этди. Лестердаги «Кинг Пауэр - Уолкерс» стадионида кечган баҳс 1:1 ҳисобида якунланди. Ҳар икки жамоа ҳам мусобақанинг қаторасига олтинчи ўйинида ғалаба қозона олмади.

Беллашувнинг иккинчи бўлими ўрталарида Насер Шадли ҳисобни очди. Риёд Маҳрез эса 80-дақиқада мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

«Вест Бромвич Альбион» (10 очко) Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди. «Лестер Сити» (6) - 18-поғонада.

Лестер – Вест Бромвич 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 0:1 – 63 Шадли, 1:1 – 80 Маҳрез.
Лестер – Шмейхель, Симпсон (Чилуэлл, 74), Морган, Магуайр, Фукс, Маҳрез, Иборра (Кинг, 90), Ндиди, Олбрайтон, Ихеаначо (Слимани, 74), Варди.
Вест Бромвич – Майхилл, Доусон, Хегази, Эванс, Гиббс, Ливермор, Криховяк, Бэрри, Родригес (Макклейн, 84), Рондон, Шадли (Маколи, 84).
Огоҳлантиришлар: Хегази (8), Майхилл (47), Ихеаначо (62), Олбрайтон (68).

Top